+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Туркистонда III Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бошланди

25 Ноябрь 20:00
Баҳам кўринг:
Туркистонда III Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бошланди

TÚRKİSTAN. Kazinform - Туркистонда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари иштирокида «Трансчегаравий ҳамкорлик ўсишнинг янги нуқталари сифатида» мавзусида III ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бошланди. Эртага икки давлат бош вазирлари савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев: Порлоқ келажакни биргаликда қурамиз Самарқандда Қозоғистон капитали иштирокида 18 та корхона ишлаяпти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади

Бугун Форумнинг биринчи куни доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Икки давлат ишбилармон доираларининг 40 дан ортиқ учрашувлари бўлиб ўтди.

Музокаралар натижасида умумий қиймати 200 миллион АҚШ долларидан ортиқ шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2021-йилнинг 9 ойида 2 млрд 886,9 млн АҚШ долларини ташкил этди, бу 2020-йилнинг тегишли кўрсаткичидан 28,5 фоизга кўпдир. Шундан 2 млрд 098,2 млн АҚШ доллари – Қозоғистондан экспорт қилинган товарлар ҳиссасига тўғри келмоқда (ўсиш 30,1%).

Қозоғистоннинг Ўзбекистонга экспорт қилинадиган асосий товарлари: қотишмаган пўлатдан ярим тайёр маҳсулотлар, енгил автомобиллар, мис концентратлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (буғдой, ун, соя ёғи ва бошқалар).

Ўзбекистондан импорт қилинадиган асосий маҳсулотлар янги мева ва резаворлар, ғишт ва пол учун қурилиш блоклари, керамика, этилен полимерларидир.

«Еслатиб ўтамиз, 2021 йил 22 ноябр, душанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг давлат ташрифига тайёргарлик кўриш доирасида Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири – Қозоғистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон бўйича махсус вакили Б.Т.Султановнинг Ўзбекистон Республикасига амалий ташрифи бўлиб ўтди», - дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов, транспорт вазири Илҳом Махкамов, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев билан бўлиб ўтган учрашувларда икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларнинг асосий масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларгача оширишни ҳамкорликдаги энг устувор вазифалардан бири сифатида белгиладилар.

Учрашувлар чоғида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдо ва ҳамкорликдаги тўсиқларни бартараф этиш ва транспорт индустрияси, жумладан, темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил охирида Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи келиши кутилмоқда.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив