Туркистонда Халқаро туризм университети очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистонда Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузурида Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети ташкил этилди, дея хабар беради Kazinform Марказий коммуникациялар хизматининг минтақавий бўлимига таяниб.

Ушбу университет Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан, Президентнинг топшириғи биноан очилган. Қозоғистондаги биринчи халқаро университет туризм соҳасида халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлайди. Туризм бизнесининг ўзига хос эҳтиёжларини инобатга олган университетнинг 4 йиллик таълим дастури натижасида битирувчилар халқаро даражадаги иккита дипломга эга бўладилар. Бу уларга дунёнинг исталган жойида ўз касбида ҳеч қандай тўсиқсиз ишлашга имкон беради. Унда маҳаллий ва хорижий профессорлар, фан докторлари ва туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги этакчи компанияларнинг ТОП-менежерлари иштирок этмоқда. Битирувчилар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон сайёҳлик ташкилотида (UNWTO) малака оширишади.



Университет базасида Касбий ривожланиш маркази билан бир қаторда IELTS, TOEFL каби халқаро имтиҳонларни ўтказиш, чет тилларини чуқур ўрганиш учун тил маркази мавжуд. Туризм факультетларидан ташқари, спорт бўлимлари ҳам мавжуд.

Туркистонда янги халқаро туризм университети бу йил абитуриентларни қабул қилади. 2020-2021 ўқув йилига 800та грант ажратилган.

Университетга қабул шу йил 20 июньдан 7 июльгача очиқ. Ижодий имтиҳон 8-13 июль кунлари бўлиб ўтади. Қўшимча маълумотни www.tourism-university.kz сайтидан олиш мумкин.




Сўнгги хабарлар