Туркистонда Халқаро Олимпия куни нишонланади

None
None
TÚRKİSTAN. Кazinform - 17 июн куни Туркистонда Халқаро Олимпия куни нишонланади - янги Олимпия марказида оммавий спорт тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

Спорт фестивалига Олимпия марказининг янги мажмуаси мезбонлик қилади. Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси, жаҳон чемпионати ва 2000 йилда Сиднейда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Мухтархон Дилдабеков совринлари учун бокс бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро турнирнинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.

Замонавий спорт мажмуасининг ихтисослаштирилган залларида эркин ва юнон-рум кураши, таэквондо, стол тенниси ва бадиий гимнастика бўйича кўргазмали чиқишлар ҳам ўтказилади. Қозоғистоннинг таниқли олимпиячилари эса ёш меҳмонлар учун маҳорат дарслари ўтказадилар ва ўз касбий тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Бу йил Миллий олимпия қўмитаси анъанавий тарзда июн ойи давомида тадбирлар ўтказади. Бешта Олимпия ҳалқаси беш қитъанинг рамзи бўлгани учун Қозоғистоннинг бешта вилоятида қозоғистонликларнинг спортдаги бирлигини англатувчи байрам эстафетаси ўтказилади.

Қозоғистонда Олимпия ҳаракатини тарғиб қилиш ва ривожлантириш мақсадида Қозоғистон МОҚ 2022 йилги Олимпия кунини янги вилоят марказларида нишонлайди. Жумладан: Туркистон (Туркистон вилояти), Семей (Абай вилояти), Жезказған (Улитау вилояти), Қонаев (Алмати вилояти). Бу йил мамлакатда Олимпия куни 29-маротаба нишонланади.



Сўнгги хабарлар