Туркистонда халқаро анимацион фильмлар фестивали бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. KAZINFORM - 29-30 октябр кунлари Туркистонда анъанавий ÁМЕН халқаро анимацион фильмлар фестивали (ÁMEN International Animation film festival) бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Жорий йилда учинчи маротаба ўтказилаётган халқаро тадбирда маҳаллий ва қардош туркий ва Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, шунингдек, Россиядаги Бошқирдистон ва Татаристондан малакали мультипликаторлар иштирок этади.

Танлов анимация соҳасидаги таниқли мутахассислардан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Ғолиблар бир нечта номинациялар бўйича тақдирланади.

Бундан ташқари, фестиваль доирасида хорижий етакчи аниматорларнинг маҳорат дарслари ва тренинглари режалаштирилган. Иштирокчилар дунёга машҳур 4 нафар мутахассиснинг маърузаларини тинглаш ва касб маҳоратини ошириш имкониятига эга бўладилар.

Фестиваль меҳмонлари Қозоғистоннинг энг яхши анимацион киностудиялари кўргазмасини ҳам томоша қилишади. У ерда киностудиялар анимациянинг ўзига хос хусусиятлари ва ўзига хос жиҳатларини кўрсатиб, ёш мутахассисларнинг ўзаро тажриба алмашиши учун майдон ташкил этади.

Дастурга кўра, тадбирнинг иккинчи кунида туркий мамлакатларда кино санъатининг бугунги ва эртанги ривожланишига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтади. Хорижий ва маҳаллий анимация соҳаси мутахассислари нафақат алоқа ўрнатадилар, балки долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар ва туркий тилли давлатлар ўртасидаги анимация соҳасидаги ҳамкорликка янги суръат бахш этадилар.

Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган бу йилги фестивал Турк дунёсининг маънавий пойтахти Туркистонда ўтказилиши эътиборга молик. Юбилей байрами арафасида ташкилотчилар томонидан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига ўзига хос совға тақдим этилади. Туркистонликлар қаторасига икки кун давомида шаҳарнинг энг яхши кинотеатрларида мамлакатимиз ва туркий мамлакатларнинг энг сара анимацион фильмларини бепул томоша қилишлари мумкин бўлади.

Aнъанавий фестиваль ҚР Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги кўмагида OzgeEpic замонавий санъат майдони ва Қозоғистон анимацион фильмлар студиялари уюшмаси томонидан ташкил этилган.


Сўнгги хабарлар