Туркистонда Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарларининг халқаро конференцияси бўлиб ўтди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон шаҳрида Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарларининг Х Халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Туркистон вилояти минтақавий алоқа хизматига асосланиб хабар беради.

Жорий йилнинг февраль ойида Туркистон шаҳрида Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарлари рўйхатига расман қабул қилинди. Шу муносабат билан, ташкилотнинг Х юбилей конференциясини яқинда турк дунёсининг маънавий пойтахти Туркистонда бўлиб ўтган Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида ўтказиш таклиф қилинди.

Конференция давомида Туркистон шаҳар ҳокими Рашид Аюпов ушбу йил Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтаётган тадбирнинг аҳамиятини таъкидлади. Ушбу тадбирга қизиқиш билдирган ва иштирок этган дунё мамлакатларининг шаҳарлар вакилларига миннатдорчилик билдирди.

Бутунжаҳон мероси шаҳарлари билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда тарихий ва маданий қадриятларни сақлаш бўйича илғор тажрибага эга бўлган Эрон, Россия, Сербия, Туркия, Польша, Греция, Индонезия, Германия, Марокаш, Албания, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Хитой каби 23 мамлакатдан 50 дан ортиқ шаҳарларнинг вакиллари иштирок этишди.

Онлайн конференция доирасида қадимий мерос ва маданиятни асраб-авайлаш, туризмни ривожлантириш, шаҳарни тўғри режалаштириш ва ободонлаштириш, янги иншоотлар қурилиши шароитида унинг тарихий жозибадорлигини сақлаш масалалари муҳокама қилинди.

Туркистон ҳокими ўз нутқида туризмни ривожлантириш (қўшма туристик саёҳатлар яратиш, тўғридан-тўғри парвозларни кўпайтириш), виртуал туризм (қўшма виртуал 3D -саёҳатлар, ахборотни қўллаб-қувватлаш), ёшлар учун бепул билим алмашиш (туризм ва маданият соҳасида таҳсил олаётган талабалар билан тажриба алмашиш) ва гуманитар ёрдам каби бутунжаҳон мерос шаҳарларини ташкил этишда иштирок этадиган мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириш ташаббуси билан чиқди.

Тадбир натижасида, Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарлари ташкилотининг Х Халқаро конференциясининг декларацияси қабул қилинди.

Сўнгги хабарлар