Туркистонда энг катта кутубхона очилади

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон шаҳридаги вилоят илмий-универсал кутубхонаси ўз эшикларини очишга тайёр. Бу ҳақда Kazinform шаҳар ҳокимлигига асосланиб хабар беради.

Замонавий технологиялар билан жиҳозланган ўқув муассасасида 400 ўринга мўлжалланган ўқув зали мавжуд, 250 мингдан ортиқ дарсликлар тўпланиб, доимий равишда янгиланиб туради. Шаҳардаги қурилиш майдонларига ташриф буюрган вилоят ҳокими Ўмирзак Шўкеев масъул идораларга қурилишни тезлаштириш тўғрисида кўрсатма берди. Вилоят раҳбари аэропорт ҳудудидаги ободонлаштириш жараёни билан танишди.

Шунингдек, Ўмирзак Шўкеев маданий-маънавий марказда янги қурилиш майдончалари ободонлаштирилаётганини кузатди. Халқаро аэропорт ҳудудида 140 минг дарахт экилади. Шунингдек, 400 гектарга 200 минг дона олхўри экилмоқда.

Яқин келажакда Туркистонда бир нечта боғлар очилади. Улар орасида Б.Саттарханов шоҳ кўчаси ва Яссавий кўчаси бўйлаб жойлашган «Тармоқ парки» ва «Марказий парк», «Туркий боғи» ҳам мавжуд. Ҳазрет Султон қўриқхонаси музейи ҳудудини ободонлаштириш ишлари якунланмоқда.

Вилоят ҳокими шарқона услубда барпо этилаётган «Keruen Sarai» турар жой мажмуасида бўлиб, қурилиш жараёни билан танишди. Маънавий ва маданий марказда жойлашган «Keruen Sarai» турар жой мажмуасида умумий майдони 8000 квадрат метрдан ортиқ бўлган 125 та уй қурилади.




Сўнгги хабарлар