Туркистонда чорвадор 15 млн тенгелик Ҳисор зотдор қўйларини кўпайтирмоқда

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилояти, Байдибек туманида яшовчи фуқаро 15 миллион тенгелик қўчқор етиштиришни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Байдибек тумани Шаян қишлоғида яшовчи фермер Аманнулла Айтаханов наслли «Ҳисор» қўйларини боқиш билан шуғулланади. Ушбу думбадор қўйларнинг гўшти ёғли ва мазали бўлади. Нархи қозоқи қўйларидан қимматроқ. Масалан, 180-190 кг оғирликдаги қўчқорнинг нархи 10-15 миллион тенгега етади.

«Ўтган йили сариағашлик Қуаниш Миқтибаев исмли фуқаро 40 минг долларга «каштан» қўчқор сотиб олган. Бўйи бир метрдан ортиқ бўлган қўчқорнинг вазни 176 килограммни ташкил қилган. Қаштан қўзиси камида 1 миллион тенгега қимматроқ»

, – дейди фермер.



Ҳозир Аманулла Қурманжанулининг молхонасида ўша «каштан» зотли қўзичоқ ўсмоқда. Унга қизиқиш билдирганлар ва сотишни таклиф қилганлар ҳам бўлди. Ҳатто катта пул таклиф қилганлар ҳам бўлди.

«Мен буни 15 миллион тенгега бермадим. Чунки бу менга керак. Қўйларга қўшиб, уруғини олиб, кўпайтираман»

, – дейди у.




Айтахановлар оиласи узоқ вақтдан бери чорвачилик билан шуғулланади. Совет ҳукумати даврида отаси Қурманжан колхоз қўйларини боқар эди. Мамлакат мустақилликка эришгач, шахсий хўжаликларга бўлиниб кетди. Айни пайтда хўжаликда 1 минг 500 га яқин Ҳисор қўйлари парваришланмоқда. Бундан ташқари, 150 га яқин от, 40 га яқин сигир боқмоқда.


Сўнгги хабарлар