Туркистонда бокс бўйича жаҳон чемпионига икки хонали квартира берилди

None
None
TURKISTAN. Kazinform - Бокс бўйича Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, жаҳон чемпиони Сакен Бибосиновга Туркистон шаҳридан икки хонали квартира берилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Йил якунларига бағишланган тадбирда боксчига хонадон калитини вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев топширди. Квартира «Сирдарё» турар-жой мажмуасида жойлашган.



«Яқинда Туркистонга кўчиб ўтаман. Шу ерда машқ қиламан. Янги ташкил этилган «Туран» бокс клубида машғулотлар олиб бориш, ёшлар учун маҳорат сабоқлари ўтказиш ниятидаман», – дейди Сакен Бибосинов.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар