Туркистонда Аҳмет Байтурсинули таваллудининг 150 йиллигига бағишланган туркийшуносларнинг конгресси бўлиб ўтди

None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Куни кеча Туркистонда Аҳмет Байтурсинули таваллудининг 150 йиллигига бағишланган туркийшуносларнинг халқаро конгресси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирда ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ халқаро ташкилотлари вакиллари, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Россиядан келган олимлар иштирок этди. Конгреснинг очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг иштирокчиларга йўллаган табрик сўзини ўқиб эшиттирди.

Тадбир давомида Ахмет ​​Байтурсинулининг 4 тилда нашр этилган танланган асарлари ҳамда филология фанлари доктори Алмасбек Абсадиқнинг «Серт», «Устоз йўли» китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Конгресс якунида махсус қарор қабул қилиниб, Туркия ва Ўзбекистон олимлари «Ахмет ​​Байтурсинули» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Муаллиф: Алихан Асқар
Сўнгги хабарлар