Туркистонда ÁMEN анимацион фильмлар фестивали бошланди

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform - Бугун Туркистонда ÁMEN халқаро анимацион фильмлар фестивали бошланди. Бу ҳақда Kazinform ташкилотчиларга таяниб хабар беради.

Очилиш маросимида ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Болат Тлепов, Мажилис депутати, шоир Мақпал Тажмағамбетова, фахрий режиссёр-аниматор Тамара Муқанова, Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Улан Тажибаев, «Рухани Жағиру» ижтимоий тараққиёт институти бошқаруви раиси ўринбосари Аманбек Тўлепбергенов, «Nur Otan» партияси Туркистон вилояти бўлими раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев, Халқаро қозоқ-турк университети раҳбарияти.

Бундан ташқари, фестивалда туркиялик таниқли анимацион режиссёр Мусаб Гундуз ва замонавий комикслар рассоми Мустафо Аҳмет Кара, таниқли актёр Жусуп Ақшора ва хонанда Ушқин Жамалбек иштирок этди.

Тантанали йиғилишда сўзга чиққан меҳмонлар йиғилганларни фестивалнинг очилиши билан табриклаб, кинофестивалнинг кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилади. Катта авлод режиссёрлари вакили Тамара Муқанова қозоқ аниматсион санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун ÁMEN халқаро анимацион фильмлар фестивалининг фахрий дипломи билан тақдирланди.

Маҳаллий ва қардош туркий мамлакатлар, хусусан, Озарбайжон, Бошқирдистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Татаристон, Тожикистон ва Туркиянинг таниқли аниматорлари Марказий Осиёдаги энг йирик анимация фестивалининг қизил гиламидан ўтди.

Эслатиб ўтамиз, фестивал икки кун давом этади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тадбир доирасида шаҳар томошабинлари нафақат туркий давлатларнинг энг сара мультфильмларини бепул томоша қилишлари, балки анимацион лойиҳа яратишга ҳам қўл уришлари мумкин бўлади.

Сўнгги хабарлар