Туркистонда 63 миллиард тангалик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform - Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзак Шўкеев Туркистонда «озиқ-овқат камарини шакллантириш доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар» билан танишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Томчилатиб суғориш усулини жорий этишга қарор қилган фермер хўжаликларидан бири «Ынтымақ агро XXI» МЧЖ 782 га майдонга буғдой ва маккажўхори экади. Деҳқонлар билан учрашувда вилоят раҳбари ёш мутахассисларни жалб қилиш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшаётганини юқори баҳолади.

«Туркистон атрофида каналлар қазилди ва сув келди. Томчилатиб суғориш самарадорлигини биладиган фермерлар сони кўпайгани қувонарли. Куннинг жазирамасида меҳнат қилаётган деҳқонлар вақти келиб меҳнати самарасини кўради. Катта кўламда амалга оширилаётган «Яшил камар» лойиҳаси табиий тўсиқ сифатида чанг, шамол ва довуллардан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Бунда атроф-муҳит кўкаламзорлаштирилиб, шаҳар ҳавоси тозаланиб, иқлим мўътадиллашади», - деди Ўмирзак Шўкеев.

Туркистон даштларида сув тошқини ва каналлар кенгайганлиги сабабли аҳоли ерлардан унумли фойдалана бошладилар. Бундай пилот лойиҳага қўшни ҳудудлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Вилоят ҳокими билан учрашган деҳқонлар томчилатиб суғориш усулининг афзалликларини тушунишди ва унинг хусусиятлари билан танишиш учун Жамбил вилоятидан мутахассислар келганларини айтишди. Бу, ўз навбатида, янги технологияларнинг афзалликларидан фойдаланаётган ва даромад келтираётган фермерлар сонининг кўпайишига хизмат қилмоқда. «SPK-SAURAN» компанияси 650 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилди ва 10 минг бош қорамолга мўлжалланган мол емлаш фермасини қурмоқда.

Комплекс режага кўра, шаҳар атрофи ҳудудида умумий қиймати 63 миллиард танга бўлган 7 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Муаллиф: Айнур Ақбаева
Сўнгги хабарлар