Туркистонда 500 га яқин кўп болали оналар хонадонга эга бўлди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Янги йил арафасида Туркистонда 610 оила хонадонга эга бўлди. Улардан 470 нафари кўп болали оналардир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев хонадон калитларини топшириб, қувончига шерик бўлди.

Шунингдек, Елбасы Нурсултан Назарбаев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев давлатни ривожлантириб, Туркистонни алоҳида қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади.

«Туркистонимиз ўзгариб, сайёҳлар сони ортиб бормоқда. Маъмурий ва хўжалик ҳудудида кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда. Шаҳарда уй-жойлар қаторида кўплаб ижтимоий, маданий ва спорт иншоотлари барпо этилди. Келгуси йилда «Туркистон-Чимкент-Тошкент» темир йўли қурилиши бошланади ва мегалойиҳа ишга туширилади. Туркистоннинг барча ҳудудларини суғориш, сув омборлари ва сунъий кўлларни кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси мустақиллигимизнинг самарасидир», – деди Ўмирзақ Истаевич.

Тантанали йиғилишда Туркистон вилояти оқсоқоллар кенгаши раиси Жарилқасин Азиретбергенов жамоатчиликни табриклади. Шунингдек, жорий йилда уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида Туркистон шаҳри маъмурий-ишбилармонлик марказидаги 14 та кўп қаватли уйдан 763 та хонадон «Отбасы банк» орқали, 3 та кўп қаватли уйдан 151 та хонадон «7-20-25» лойиҳаси асосида тақдим этилди. Бу ишлар келгусида ҳам давом эттирилади. Айни пайтда вилоят марказида бюджет маблағлари ҳисобидан 67 та 7, 9 ва 12 қаватли турар-жой бинолари қурилмоқда.


Сўнгги хабарлар