Туркистонда 5 минг кабоб пиширилиб, халққа тарқатилди

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилояти ташкил этилганининг 5 йиллиги муносабати билан 5 минг дона кабоб тайёрланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистонда «Қозоғистон - дўстлик маскани» деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Туркистон вилояти ташкил этилганининг 5 йиллиги ҳамда 1 май – Қозоғистон халқининг бирлиги куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда кўпчилик миллий таомлар ва этник-маданий бирлашмаларнинг ҳунармандчилик буюмлари кўргазмасини томоша қилди.

Тадбир давомида тинчлик, дўстликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.

Тайқазан услубида 100 метрлик мангал қурилиб, 30 нафар ошпаз биргаликда мазали кабоб тайёрлади.

Дўстлик ва ҳамжиҳатлик, эзгулик ва меҳнатсеварлик тарғиб қилинган маросимда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди йиғилганларни байрам билан табриклади.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар