Туркистонда 12 қаватли 39 та уй қурилмоқда

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда 12 қаватли 39 та уйнинг қурилиши март ойида якунланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугунги кунга қадар 7 қаватли 15 та уй-жой қурилиши якунланиб, сотувга қўйилди. Уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида Туркистон маъмурий-ишбилармонлик марказидаги кўп қаватли турар-жойлардаги хонадонлар «Отбасы банк» ва «7-20-25» дастури орқали тақдим этилади. Ўтган йили 600 минг квадрат метрдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди. Айни пайтда вилоят марказида бюджет маблағлари ҳисобидан 7, 9 ва 12 қаватли 67 та турар-жой бинолари қурилмоқда.

«Ҳозирда Туркистонда 200дан ортиқ янги объект ва бинолар қурилмоқда. Инвестиция лойиҳалар сони ортиб бормоқда. Қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан учрашиш муҳимлиги ҳаммага маълум. Янги иншоотларнинг талаблар асосида қуриб, ўз вақтида фойдаланишга топширилиши учун барча имкониятларимизни ишга соламиз», – деди вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев.

Вилоятда аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Уй-жой қурилиши давом этмоқда. Янги қурилган уйлар ҳовлиларида болалар майдончалари қурилиб, ободонлаштирилмоқда.

Пудратчилар билан учрашган Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзоқ Шўкеев қурилиш ишларини белгиланган жадвал асосида якунлаш бўйича топшириқ берди. Уй-жойларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини эслатиб, ободонлаштириш ишларининг боришига эътибор қаратди.


Муалиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар