Туркистонда 1 мартдан 50 дан ортиқ камералар ишга туширилади

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – 1 мартдан Туркистон кўчаларига 50 дан ортиқ камералар ўрнатилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон вилояти Маъмурий полиция бошқармаси бошлиғи, полиция полковниги Алмасхан Тастанбековнинг маълум қилишича, Туркистонда 30 та тезлик спидометри ва 26 та кўча чорраҳасида «Сергек» қурилмаси ўрнатилган.

Хусусан, Туркистон шаҳрида Тауке-хан, Б.Саттарханов шоҳ кўчалари ва Қизилўрда, Кентау, Қарнак, Балтакўл, Чимкент автомобил йўллари бўйлаб ҳаракатланиш қоидаларини назорат қилади. Шунингдек, Жибек Жоли, С.Ерубаев, Б.Майлин, Майкотов, Самара М32 Чимкент, С.Қожанов, Қарадауов, Қазибек би, Жарилқапов, Алтинсарин, О.Жандосов, Бирлик, Шеқти Тлеу, Ал-Фарабий, Сандибай кўчалари чорраҳасида қўшилади.

«Айни пайтда вилоятда 28 та интеллектуал тизим ишга туширилди. Улардан 23 таси доимий, 5 таси мобил. Мазкур интеллектуал тизимлар вилоят ҳудуди, шунингдек, Туркистон шаҳри ҳудудидан ўтувчи республика ва вилоят аҳамиятидаги автомобил йўлларига ўрнатилади. Мазкур видеокузатув камералари йўл-транспорт ҳодисаларини ўз вақтида аниқлаш ва тезкор чоралар кўришга хизмат қилмоқда. Қолаверса, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва жиноятларни тезроқ очиш имконини беради»,- деди А.Тастанбеков.



Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар