Туркистон Ўзбекистонга гўшт ва трансформатор экспорт қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилояти ва Ўзбекистон савдо алоқаларини мустаҳкамламоқда, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Ўзбекистоннинг Урганч шаҳрида ҳукумат раҳбарлари иштирокида «Агросаноат кооперацияси, саноат ва туризм соҳасидаги минтақавий бизнеснинг ҳамкорлиги» мавзусида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлиги 2-форуми бўлиб ўтмоқда.

Туркистон вилояти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги савдо алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида бугун умумий қиймати 50 миллион долларга тенг учта экспорт шартномаси имзоланди. Шундай қилиб, яқин келажакда, Туркистон вилоятидан вилоят ҳокимлиги кўмагида Ўзбекистонга трансформатор ускуналари, курка гўшти ва совутилган мол гўшти этказиб берила бошлайди.



Форум доирасида икки мамлакатнинг етакчи корхоналари кўргазмаси ўтказилиб, унда маҳаллий тадбиркорлар ўз маҳсулотларини ҳар томонлама намойиш этадилар. Бундан ташқари, сайёҳлик агентликлари форум иштирокчиларини вилоятнинг сайёҳлик салоҳияти билан таништиради.



Мутахассислар фикрига кўра, ушбу форум қўшни давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.




Сўнгги хабарлар