Туркистон вилоятининг Сауран туманида спорт биноси фойдаланишга топширилди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилояти Сауран туманидаги Эски Икан овулида Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги бағишланган спорт биноси фойдаланишга топширилди. Туман ҳокими Ғани Рисбеков мазкур мажмуа спортни ривожлантиришдаги аҳамиятини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мазкур объект давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида якка тартибдаги тадбиркор Мамирхон Йўлдошев томонидан «Туған жер» дастури асосида ўз маблағлари ҳисобидан қурилди. Ватанига эҳсон қилган тадбиркор оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш ниятида.

Таъкидлаш жоизки, янги бино қурилишига 416 миллион тенге сарфланган. 240 ўринга мўлжалланган спорт мажмуасида 28 киши доимий иш билан таъминланади. Мазкур муассаса Қозоғистондаги «100 та спорт-соғломлаштириш мажмуаси» рўйхатига киритилган. 18 ёшгача бўлган 338 нафар бола спорт тўгаракларига бепул жалб этилади.

Шунингдек, байрам арафасида Сауран тумани Қорачиқ овулида «Жасмин» бошланғич мактаб-боғча мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бинони хусусий тадбиркор Атахан Файзиев ўз маблағи ҳисобидан қурди. 200 болага мўлжалланган муассасада 100 нафар бола тарбияланади.




Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар