Туркистон вилоятининг ўрмон майдони келаси йили 3 минг гектарга кенгаяди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Қозоғистонда Наврўз байрами арафасида «Тоза табиат» экологик лойиҳаси бошланди. Миллий лойиҳа Туркистон шаҳрида бошланиб, Қозоғистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ва вилоят ҳокимиятларининг қўшма тадбирида бир нечта ҳудудларда дарахт экиш, атроф-муҳитни тозалаш, сув манбаларини очиш бўйича тадбирлар ўтказилди. Шундай қилиб, Президентнинг ўрмонзорларида 2 миллиард ва аҳоли пунктларида 15 миллион дарахт экиш бўйича кўрсатмаларини амалга ошириш бошланди.


«Менинг Ватаним - менинг яшил юртим» акциясида 60 минг киши иштирок этди ва 486 минг дона дарахт ўтқазилди. Ўқувчиларнинг «Менинг дарахтим» челленджда 31 минг киши қатнашди ва 39 минг дона кўчат ўтқазилди.


Тадбир давомида, фахрийлар, маҳаллий ва Туркистон халқаро медиа форумларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси ёнидаги Ботаника боғида дарахт экишди. Янги аэропортга борадиган йўлда мева боғга ўрик экишди. Боғларда ва хиёбонларда ободонлаштирилиб, тозалаш ишлари ташкил этилди.



Мағзум Мирзағалиев «Тоза табиат» акциясини Туркистонда Наврўз байрамида ўтказиш муҳимлигини ва лойиҳани анъанага айлантириш зарурлигини таъкидлади.




Муаллиф: Айнур Ақбаева


Сўнгги хабарлар