Туркистон вилоятининг чегарадош ҳудудларида электр станциялари ташкил этилди

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятининг чегарадош ҳудудларида энергия станциялари ташкил этилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Энергия станциялари дизел ёқилғисининг қўшни давлатларга ноқонуний олиб ўтилишига йўл қўймаслик бўйича иш олиб боради. Шунинг учун улар чегарадош вилоятларда жойлашган ва ҳозирда Сариағаш туманида – «Жибек жоли», «Қазиғурт», Келес туманида «Б. Қонисбаев», Мақтаарал туманидаги «Сирдарё», «Атамекен», «Целинний» ўтказиш пунктларида ишлаб турибди.

«Вилоятда сунъий равишда ёнилғи тақчиллигига сабаб бўлаётган ёқилғи қуйиш шохобчаларини текшириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди. Вилоят ҳокимлиги, солиқ, хўжалик тергови, рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш бошқармалари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Чимкент-Сариағаш, Сайрам-Тулкибас, Туркистон-Чимкент йўналиши бўйича йўл бўйида жойлашган бекатларни кўздан кечириб чиқди», – дейди Туркистон вилояти Тадбиркорлик ва саноат бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Қанат Шонбасов.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар