Туркистон вилоятига «Спутник Лайт» вакцинасининг 25 минг дозаси етказилди
24 Январь 10:10

Туркистон вилоятига «Спутник Лайт» вакцинасининг 25 минг дозаси етказилди

TÚRKİSTAN. Кazinform - Туркистон вилоятига «Спутник Лайт» векторли вакцинасининг 25 минг дозаси етказилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Спутник Лайтт» бир компонентли вакцинаси қайта эмлаш учун ишлатилади. У Россияда ишлаб чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, вилоят бўйича 1046 428 нафар фуқаро биринчи компонент билан эмланган.

Иккинчи компонентни 1037 716 киши олган. 90972 нафар аҳоли қайта эмланди.

Айни пайтда вилоятда 150 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда минтақа «сариқ» зонада. 22 январ куни вилоятда CОVID-19 билан касалланишнинг 135 та ҳолати қайд этилган.

Кунлик ўсиш - 0,77%. Айни пайтда юқумли касалликлар шифохоналарида 900 ўрин мавжуд. Бу ерда 279 нафар бемор даволанмоқда.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери 17 531 та КВИ ҳолати аниқланган.

Бугунги кунга қадар 1 202 975 ПЗР намунаси олинди.

Ўтган сутка давомида 2152 киши лабораторияларда текширилди.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Янгиликлар

Архив