Туркистон вилоятидан карам тўғридан-тўғри Алмати дўконларига етказиб берилади

Фото: None
ALMATY. Кazinform - Алмати ва Туркистон вилоятлари ҳокимликлари эрта иссиқхона карамини тўғридан-тўғри етказиб бериш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Учрашув давомида томонлар Туркистон вилоятининг Сариағаш, Келес ва Сайрам туманларидаги фермер хўжаликларида бўлди.

Музокаралар доирасида 15 апрелдан 15 майга қадар Туркистон вилоятидан 550 тонна карам тўғридан-тўғри Алматидаги савдо тармоқларига 140 тенгедан («Магнум»га - 300 тонна, «Смолл»га - 200 тонна, «Тоймарт»га - 50 тонна) етказиб берилади.

Шу билан бирга, савдо растасидаги чакана нархи бир килограмм учун тахминан 185 тенгени ташкил қилади.

Бундан ташқари, меморандумга кўра, июн ойидан бошлаб далада етиштирилган 2 минг тоннага яқин карам узлуксиз етказиб берилади.

«Кўрилган чора-тадбирлар карам нархини ушлаб туриш ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради», — дейилади Алмати ҳокимлиги хабарида.

Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар