Туркистон вилоятидаги сармоявий лойиҳалар учун Ҳукумат қўшимча 9,1 миллиард тенге ажратади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Ҳукумати Туркистон вилоятидаги сармоявий лойиҳалар учун аввал ажратилган 5,4 миллиард тенгега қўшимча равишда 9,1 миллиард тенге ажратади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтиб ўтди.

«2023 йил учун тасдиқланган республика бюджетида Туркистон вилоятининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 5,4 миллиард тенге миқдорида харажатлар назарда тутилган. 2023 йилги республика бюджетини аниқлаштириш доирасида Республика бюджет комиссиясининг 2023 йил 28 февралдаги 5-сонли қарори билан вилоятнинг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 9,1 миллиард тенге миқдоридаги қўшимча маблағ ажратилади», – дея жавоб беради Бош вазир.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, бу маблағлар бир нечта лойиҳаларга йўналтирилади.

«Маъмурий бизнес марказида муҳандислик инфратузилмасини қуриш учун – 6 миллиард тенге, муз саройини қуриш ва «Азирет-Султон» музей-қўриқхонаси ҳудудини ободонлаштириш учун – 2,5 миллиард тенге, Сауран туманида маъмурий бинолар қуриш учун - 0,6 млрд. тенге ажратилади. 2024-2026 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасини шакллантиришда Туркистон вилояти лойиҳаларини келгусида молиялаштириш масаласи вақти-вақти билан кўриб чиқилади», – дейилади жавобда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар