Туркистон вилоятида Ўзбекистоннинг 2 фуқароси сохта ҳужжат билан чегарани кесиб ўтишга уринди

None
None
SARYAǴASH. Kazinform – Туркистон вилояти, Сариағаш туман полиция бўлимига «Жибек жоли» чегара пости ходимларидан хабар келиб тушди. Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтиш чоғида икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжатлари уларда шубҳа уйғотгани маълум қилинган. Бу ҳақда Kazinform Туркистон вилояти ИИБга таяниб хабар беради.

Сариағаш туман полиция бўлими ходимларидан тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, улар зудлик билан воқеа жойига етиб боришди. Четга чиқмоқчи бўлган 2 нафар шахснинг ҳужжатлари синчиклаб текширилди.

Маълум бўлишича, хорижликларнинг ҳужжатлари сохта бўлиб чиққан. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мазкур фактни Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 385-моддаси («Қалбаки ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, давлат почта маркаларини, давлат мукофотларини қалбакилаштириш, тайёрлаш ёки сотиш») бўйича қайд этган.

Терговга қадар тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун Сариағаш туман судига юборилди.

Сўнгги хабарлар