Туркистон вилоятида замонавий спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – 400 нафар бола спорт билан бепул шуғулланиш имкониятига эга бўлди. Туркистон вилояти Сауран туманидаги Қорашиқ қишлоқ округида 1500 квадрат метр майдонга эга кўп тармоқли спорт иншооти фойдаланишга топширилди. Мажмуа таркибида мини-футбол,​​волейбол, баскетбол ва теннис учун майдон, кураш гилами, бокс ринги ва икки полосали югуриш йўлаги мавжуд, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Шунингдек, ёшлар эркин кураш, дзюдо, шахмат, тўққизқумалак, оғир атлетика, енгил атлетика каби спорт турларини ўрганиши мумкин. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кийим алмаштириш хоналари, мухлислар учун кўчма стендлар ўрнатилди. Тадбиркор Хуршид Муютов томонидан бунёд этилган мазкур иншоотнинг қиймати 230 миллион тенгени ташкил этди. Мажмуанинг очилиши Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.


Сўнгги хабарлар