Туркистон вилоятида уч эгизак дунёга келди

None
TÜRKISTAN. Кazinform - Туркистон вилоятида уч эгизак дунёга келди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистон вилояти 2-сонли вилоят перинатал марказида уч эгизак дунёга келди. Байдибек туманида яшовчи фуқаро 2 фарзанддан кейин 3 ўғил туғиб, кўп болали она бўлди.

Янги туғилган чақалоқларга Арслон, Алихон, Асилхон исмлари қўйилган. Уларнинг вазни 1290 г, 1230 г ва 1115 г. Эрта туғилган уч эгизаклар перинатал марказ шифокорлари назоратига олинди. Тиббиёт ходимлари она ва болаларга ёрдам кўрсатиб, тегишли чоралар кўрди. Болаларнинг аҳволи яхши.

Бугун перинатал марказ тиббиёт ходимлари она ва чақалоқларга соғлик тилаб, уйларига жўнатишди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил бошидан буён Туркистон вилоятида дунёга келган учинчи уч эгизакдир. Аввалроқ Сариағаш ва Туркистонда уч эгизак дунёга келганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар