Туркистон вилоятида туғилган эгизакларга Қасим ва Жомарт исмлари берилди

None
TÚLKİBAS. Kazinform – Сайлов куни Туркистон вилоятида туғилган эгизакларга Қасим ва Жомарт исмлари берилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тулкибос туман марказий шифохонасида 31 ёшли аёл эгизак ўғил фарзандларни дунёга келтирди.

Малакали шифокорлар иштирокида аёлга ўтказилган шошилинч кесарча кесиш амалиёти муваффақиятли ўтди. Чақалоқларнинг вазни - 3500 г ва 2700 г.

Сайлов куни туғилган чақалоқларга ота-онаси Қасим ва Жомарт исмларини қўйишга қарор қилишди.

Шифохона жамоаси ва туман ҳокимлиги дунё эшигини очган гўдак онасини табриклаб, совға-саломлар топширди. Болалар ҳам, онанинг ҳам аҳволи яхши.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар