Туркистон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси амалга оширилади

None
None
TÚRKİSTAN. Кazinform - Туркистон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси амалга оширилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиши ва ривожлантириши учун шарт-шароит яратиш, имтиёзли иш ўринлари ташкил этиш орқали тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

«2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш» миллий лойиҳаси 10 та вазифадан иборат бўлиб, улардан 3 таси аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган.

Бу ҳақда Туркистон вилояти Иш билан таъминлашни мувофиқлаштриш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси бошлиғи Асия Темирбаева маълум қилди.

Умуман олганда, бугунги кунда Туркистон вилоятида 142 мингга яқин кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич бўйича вилоят республикада иккинчи ўринда туради. Биргина Туркистоннинг ўзида 13 мингдан ортиқ кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолият юритади.

Туркистон вилояти ишбилармон аёллар уюшмаси раиси Инара Намазбаеванинг айтишича, бугунги кунда Туркистон шаҳрида тадбиркорлик, саноат ва туризм жабҳалари изчил ривожланиб бормоқда.

– Шаҳар қадимий Ипак йўли бўйида жойлашгани боис бу ерда тадбиркорлик етакчи соҳалардан биридир. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлар палатасининг Туркистон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда», — деди Инара Намазбаева.

Шунингдек, Туркистон вилояти ишбилармон аёллар уюшмаси хотин-қизларнинг тадбиркорликдаги фаоллигини ошириш мақсадида бизнес ғояларни қўллаб-қувватламоқда. Бу ерда ҳар қандай аёл нафақат маслаҳат олиши, балки амалий ёрдам олиши ва қўллаб-қувватланиши мумкин.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар