Туркистон вилоятида сифатли йўллар улуши 92 фоизга етказилади

Фото: None
TÚRKİSTAN. Кazinform - Туркистон вилоятидаги аҳоли пунктлари йўллари ва кўчаларининг умумий узунлиги 17 466,4 кмни ташкил қилади. Вилоят ва туман автомобил йўлларининг яхши ва қониқарли ҳолатда бўлган улуши 2021 йилда 87 фоизга етган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 92 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Туркистон вилояти йўловчи транспорти ва автомобил йўллари бошқармаси бошлиғи Ролан Ибрагимов брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

2025 йилгача бу кўрсаткични 99,5 фоизга ошириш режалаштирилган.

«2021 йилда 2070,9 километр йўл ва кўчаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. «Ауил-ел бесиги»(қишлоқ – мамлакат бешиги) дастури доирасида 2021 йилда 326,5 км кўча фойдаланишга топширилди. 2022 йилда 1349,2 километр йўл ва кўчаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Вилоят аҳамиятига молик автомобил йўллари бўйлаб 410 та кўприк мавжуд. Улардан 381 таси яхши ва қониқарли ҳолатда, 29 таси таъмирлашга муҳтож», — деди у.


Бундан ташқари, умуман Туркистон вилоятида 1264 та жамоат транспорти 349 та мунтазам йўналиш бўйича хизмат кўрсатмоқда. Вилоятда 2021 йилда 110 та жамоат транспорти янгиланди. Туркистон халқаро аэропорти орқали эса иккита халқаро рейс Истанбул (Туркия), Тошкент (Ўзбекистон)) ва 10 та ички рейслар амалга оширилади. 2021 йилда аэропорт орқали 298 минг йўловчи ташилган.

Бундан ташқари, 2021 йилда 192 та чартер рейсда жами 835 киши ташилган.



Сўнгги хабарлар