Туркистон вилоятида ўқувчиларнинг 92 фоизи масофадан ўқутилади

None
None
TURKISTAN. Kazinform - 1 сентябрдан бошлаб Туркистон вилоятидаги ўқувчиларнинг 92 фоизи масофадан туриб таълим олишади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Ў.Шўкеевнинг сўзларига кўра, бу минтақадаги эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш учун амалга оширилади.

«Минтақадаги эпидемиологик вазият барқарорлашди ва вилоят бош санитария врачининг рухсати билан ўқувчилар сони 180 нафардан ошмайдиган кичик мактабларга мактабда ўқишга рухсат берилди. Туркистон вилоятида бундай кичик мактаблар сони 139 та, ўқувчилар сони жами 12 минг атрофида. Шу муносабат билан маҳаллий туман, шаҳар ҳокимлари ва таълим бўлимлари барча зарур хавфсизлик чораларини кўришлари керак. Аввало, мактаб тиббиёт ходими ўқувчиларни кун давомида кузатиши керак. Санитария мосламалари ўрнатилиши керак ва ҳар бир партада биттадан ўқувчи бўлиши керак», - деди вилоят раҳбари.

У, шунингдек, чекка қишлоқларга Интернет улаш, кам таъминланган оилалар фарзандларини компютер билан таъминлаш, ўқувчиларни китоблар билан таъминлаш масалаларига тўхталди.

Сўнгги хабарлар