Туркистон вилоятида коронавирус билан касалланиш даражаси 79 фоизга камайди

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида сўнгги икки ҳафта ичида коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси 79 фоизга камайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоятда вакцинация фаол олиб борилмоқда. Вирусга қарши вакцинанинг иккала компонентини қабул қилувчилар сони 1 045 240 нафарга етди. Бу аҳолининг 99,9 фоизини ташкил қилади. 420 067 киши ревакцинациядан ўтди.

«3 февралдан 16 февралгача 119 та, 17 февралдан 2 мартгача эса 29 та ҳолат қайд этилган. Бу вирус инфекциясининг 90 фоизга камайганини кўрсатади. 28 феврал ва 1 март кунлари коронавирус инфекцияси қайд этилмади», - деди Туркистон вилояти бош санитария врачи ўринбосари Бақтиораз Елемесов.

Унинг сўзларига кўра, аввалги тажрибалар байрамлардан кейин эпидемиологик вазият ёмонлашишини кўрсатди. Шу боис вилоят бош санитария врачи ўринбосари аҳолини карантин режимига, ижтимоий масофага, ниқоб тақиш каби санитария талабларига риоя қилишга чақирди.

«Ҳозир айрим чекловлар енгиллаштирилди ва биз аста-секин нормал ҳаётимизга қайтаяпмиз, десам, муболаға бўлмайди. Туркистон вилояти эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасида «яшил» зонада. Бироқ карантин талабларига риоя қилишга чақираман», - деди у.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар