Туркистон вилоятида кескин об-ҳаво туфайли йўллар ёпилган

Фото: None
TURKISTAN. Kazinform - Туркистон вилоятида об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли йўллар ёпиб қўйилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, Тулкибас туманида «Қорғас-Алмати-Тараз-Чимкент-Тошкент» республика аҳамиятига эга А-2 автомобил йўлининг 593-619-км участкасида (Жамбил вилояти чегараси – Туркистон вилояти) барча турдаги автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган.

Туркистон вилояти полиция ходимлари томонидан республика ва вилоят аҳамиятига молик автомобил йўлларида патрул хизмати олиб борилиб, ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлиги таъминланмоқда.

Мутахассислар ўта зарурат бўлмаса, саёҳат қилмаслик ҳақида огоҳлантирмоқда.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев
Сўнгги хабарлар