Туркистон вилоятида фуқаролар форуми бўлиб ўтди

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Бугун Туркистонда «Жамият ва давлатнинг барқарор ривожланиши йўлидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги» мавзуида Туркистон вилоятининг Х Фуқаролик форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган анъанавий йиғилишда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзоқ Шўкеев, вилоят кенгаши котиби Қайрат Балабиев, «Nur Otan» партияси Туркистон вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари Бейсенбай Тажибаев ҳамда давлат органлари ва тадбиркорлик тузилмалари раҳбарлари, жамоат бирлашмалари раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

«Туркистон вилояти фуқаролик иттифоқи» юридик шахслар уюшмаси президенти Шарипбек Жамалбек форумнинг мақсад ва вазифалари билан таништирди.

Кун тартибида Туркистон вилоятида фуқаролик жамияти фаолиятини таҳлил қилиш, Х Республика фуқаролик форумига делегатлар рўйхатини тасдиқлаш ва «Туркистон вилояти фуқаролар иттифоқи» президентини қайта сайлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, форумда 2021 йил 22-26 ноябр кунлари Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган Х Республика Фуқаролик форумига делегатлар таркиби белгиланиб, вилоятга ажратилган квота бўйича 5 нафар делегат аниқланди.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар