Туркистон вилоятида ёшларнинг янги лойиҳаларига 1 млн тенге берилади

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида ёшларнинг янги лойиҳаларига 1 миллион тенгегача қайтарилмайдиган грантлар ажратилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жорий йилнинг 26 июлидан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ўртасида тажриба лойиҳасини амалга ошириш учун «Zhas project» гранти ишга туширилди.

Бу йўналишда Туркистон вилоятига 63 та грант ажратилган.

«Лойиҳада ижтимоий лойиҳаларга эга NEET тоифасидаги Туркистон вилоятидан 18-29 ёшли ёшлар иштирок этишлари мумкин. Ҳужжатлар www.zhasproject-turkestan.kz сайти орқали қабул қилинади ва жорий йилнинг 10 августига қадар давом этади», - дейди Туркистон вилояти Ёшлар ресурс маркази директори Ерасил Тўлебоев.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа ишсиз сифатида рўйхатга олинган ёшлар, кам таъминланган ва кўп болали оилалардаги 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган фуқаролар, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болалар, имконияти чекланган ёшлар учун мўлжалланган.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар