Туркистон вилоятида энг йирик иссиқхона мажмуаси қурилади

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида 500 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган иссиқхона мажмуалари қурилади. Жорий йилда қурилиши бошланадиган иссиқхонада 51 гектар майдонга помидор экилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бугун Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди инвесторлар билан учрашиб, муҳим лойиҳани муҳокама қилди. Йирик қурилиш ишлари март ойида бошланиб, бир йилдан сўнг ишга туширилади.

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳанинг муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Иссиқхона мега-мажмуасининг лойиҳаси «ЭКО-культура» агросаноат холдингининг қозоғистонлик ҳамкори «Green Land Alatau» компанияси кўмагида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида инфратузилма ишлари олиб борилмоқда. Келес туманидаги инвестиция лойиҳаси доирасида мингга яқин иш ўрни яратилади.

Шу билан бирга, инвесторлар Россиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади ва қишлоқ хўжалиги соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашни йўлга қўяди.

«ЭКО-культура» агросаноат холдинги фаолиятининг асосий тури - ишлаб чиқариш цикли йил давомида давом этадиган ёпиқ тупроқда сабзавот этиштириш. Холдинг таркибига Россиянинг бир қанча ҳудудларида ишлайдиган иссиқхона мажмуалари киради. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қулай иқлим шароитига эга жанубий ҳудуд алоҳида танлаб олинди.

«Бу вилоятимизда амалга оширилаётган энг муҳим лойиҳалардан бири бўлади. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳам жуда муҳим масала. Лойиҳа доирасида юртдошларимиз учун иш ўринлари яратилади. Биз бундан хурсандмиз. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб доимо юқори. Агросаноат мажмуаси янада ривожлантириш учун катта имкониятларга эга муҳим соҳадир. Бундай йирик лойиҳани амалга ошириш биз учун муҳим», - дейди Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар муҳандислик инфратузилмасини сақлаш, инвестиция субсидиялари ва лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ масалаларни пухта ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Замонавий иссиқхона мажмуалари экин етиштиришнинг бутун циклини назорат қилувчи, иситиш тизими ва совутиш, ёруғлик режими, томчилатиб суғориш, атмосферадаги карбонат ангидрид миқдорини назорат қилувчи замонавий автоматлаштирилган иқлим назорати тизими билан жиҳозланади.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар