Валюталар курси:
    usd/kzt 424.84 eur/kzt 453.6

    rub/kzt 7.3 cny/kzt 63.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Туркистон вилоятида эмланиши керак бўлган аҳолининг 100 фоизи эмланди

17 Январь 15:10

TURKISTAN. Kazinform - Туркистон вилояти аҳолиси 100 фоиз коронавирусга қарши вакцина билан эмланди, дея хабар беради Kazinform мухбири вилоят санитария-эпидемиология назорати бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Туркистон вилояти эмлаш бўйича кучли учликдан жой олди.

Вилоят эпидемиологларининг тадқиқотига кўра, коронавирус билан касалланган одамларни оммавий эмлаш туфайли касалликнинг кечиши енгиллашиб, ўлим ҳолатлари сезиларли даражада камаяди.

Вилоятда Covid-19 инфекциясига қарши эмланганлар сони – 1 миллион 046 130 нафарга етди.

Вилоятда эмлаш кампанияси бошланган 2021 йил феврал ойидан бошлаб биринчи компонентни олганлар сони 100 фоизга етди.

Вакцинанинг иккинчи компонентини олганлар сони 98,7% ни ташкил қилади.

Вилоятдаги эпидемиологларнинг айтишича, бу карантин талабларини бажармаса ҳам бўлади, дегани эмас.

15 январдаги эпидемиологик баҳолаш матритсасига кўра, Туркистон вилояти «яшил» зонадан «сариқ» зонага ўтган.

Шу боис эпидемиологлар аҳолини қайта эмлашга чақирмоқда.

Бугунги кунда Туркистон вилоятида эмланганлар сони 58 809 нафарга етди.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар