Туркистон вилоятида доривор гиёҳларни ноқонуний қазиб олган 130 дан ортиқ хорижлик қўлга олинди

Фото: None
TÚRKİSTAN. Кazinform - Туркистон вилоятида ўта шифобахш «Каврак» ўсимлигини ноқонуний қазиб олган 130 дан ортиқ хорижлик қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон вилоятида полициия ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида Отирар туманида 33 нафар Тожикистон фуқароси, Арис туманида эса 101 нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний ишлаб юргани аниқланди. Улар Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисми билан «Чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Қозоғистон Республикасининг миграция қонунчилигини бузганлик» учун жавобгарликка тортилди.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар