Туркистон вилоятида Динмухамед Қонаев ҳайкали ўрнатилди

None
None
TURKISTAN. Kazinform – Туркистон вилояти Тўле би тумани Сарқирама қишлоғида давлат арбоби, олим, академик Динмухамед Қонаев ҳайкали ўрнатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳайкал ўрнатилган кўчага Динмухамед Қонаев номи берилди.

Тантанали тадбирда парламент депутати Дархан Минбай, Туркистон вилояти фахрий фуқаролари Абдижапар Оналбаев, Исмат Турсинқулов, Шарипбек Жамалбек иштирок этиб, Динмухамед Қонаевнинг ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.



Туркистон вилояти Жамоатчилик кенгаши раиси Байдилда Жилқишиев, давлат арбоби Асқар Мирзахметов, Жанубий Қозоғистон вилояти фахрий фуқароси Абилқасим Досболов, туман ҳокими Тўлеген Телғараевлар ҳайкал пойига гул қўйишди.





Таъкидлаш жоизки, Д.Қонаев таваллудининг 110 йиллигига бағишланган ҳайкал юрт фуқаролари ташаббуси билан барпо этилди.

Ҳайкал бронзадан ясалган, умумий баландлиги 5 метр.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар