Туркистон вилоятида чувалчанг бизнеси ривожланмоқда

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилояти деҳқонлари Калифорния қизил чувалчангларини етиштирмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ордабаси тумани Буржар овул округига қарашли Қайнар аҳоли пунктида яшовчи Бақитжан Асембеков Калифорния қизил чувалчангларини кўпайтириш ва биогумус етиштириш билан шуғулланади. Яъни, соф органик ўғит табиий равишда тайёрланади.

«Бугунги кунда биогумус учун хомашё ҳар бир қишлоқ аҳолиси ҳовлисидан топилади. Энди ундан фойдаланиб, гўнгга аралаштириб, чиринди, яъни органик ўғитга айлантириш орқали экин майдонларининг унумдорлигини ошириш мумкин. Ернинг унумдорлиги ошиб, 3 йил сақланади. Бу, биринчи навбатда, импорт қилинадиган кимёвий ўғитларга қарамликни камайтиради», - деди у.

Калифорния қизил чувалчангларининг умри - 15 йил. Жуда чидамли ва тез ўсади. Ҳар ким ҳовлида ўстириши мумкин.

Айни пайтда Ордабаси туманида 15 нафарга яқин киши тадбиркорликнинг ушбу тури билан шуғулланади. Куни кеча Буржар овул округидаги Қайнар аҳоли пунктида фермерларга биогумусли органик ўғит ишлаб чиқариш асосларини ўргатиш мақсадида семинар-кенгаш бўлиб ўтди.

Семинарда Алмати, Ақтўбе ва Туркистон вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан 100 дан ортиқ деҳқонлар қатнашди.

Семинарда соҳа мутахассислари биогумус бизнеси бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди, иштирокчиларга тадбиркорликни қандай йўлга қўйиш ҳақида батафсил маълумот берди.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар