Туркистон вилоятида бу йил 30 мингдан ортиқ ўқувчи мактабни тамомлайди

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида жорий йилда мактабни 30 266 нафар битирувчи тамомлайди. Уларнинг 23 865 нафари Миллий Ягона тест топшириш учун ариза топширган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистон вилоятида 998 та ўрта таълим ташкилоти мавжуд. Уларнинг 907 таси давлатга тегишли бўлса, 91 таси хусусийдир. Вилоят бўйича жами ўқувчилар сони 515 079 нафарни ташкил этади.

Мингга яқин мактабнинг 844 таси овулларда жойлашган. Шаҳарга тегишли таълим муассасалари сони эса 154 тани ташкил этади.

Туркистон вилояти инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, 2022-2023 ўқув йилида вилоят бўйича 11-синфни 30 минг 266 нафар битирувчи тамомлайди.

Унинг 1 416 нафари «Алтын белгі»га (олтин медаль мақомида) номзод, 2 минг 355 нафари «Үздік аттестат» олиш умидида.

Умумий вилоятда, Туркистон ва Сариағаш шаҳарларида ва Жетисай, Созақ, Сайрам туманларида «USTUDY» тест марказлари жойлашган.

Миллий Ягона тестга тайёргарлик кўриш мақсадида у ерда 12 та аудиториясида 600 та компьютер ўриндиғи тайёрланди. Шунингдек, вилоятда 45 742 нафар ўқувчи 9-синфни тамомлайди. Улардан 4082 нафари «Үздік аттестат»га номзод.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар