Туркистон вилоятида болаларни мактабга олиб бориш учун 30 та автобус ажратилади

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида болаларни мактабга олиб бориш учун 30 та автобус ажратилади. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев «Болалар манфаати учун» гала-концертида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистонда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Болалар манфаати учун» гала-концерти бўлиб ўтди.

Даставвал «Конгресс холл» мажмуасида Ордабаси, Сариағаш, Кентау саз мактаблари ўқувчилари Қурманғазининг суратларини чизиб, махсус фотокўргазма жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

Байрам йиғилишида Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев, вилоят кенгаши раиси Нурали Абишов иштирок этиб, болажонларни ва ўқувчиларни табриклади.

«Туркистон - ўзининг иқтидорли, билимли, санъаткор фарзандлари билан фахрланадиган ўзига хос ҳудуддир. Жорий ўқув йилида вилоятимизда 500 минг нафардан ортиқ бола таълим олди. Вилоятимизда мингинчи мактаб очилди.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита қўллаб-қувватлаши билан болалар, ёш авлод камолоти учун шароит яратиш борасида эзгу ташаббуслар амалга ошириляпти. Кейинги 3 йилда вилоятда 96 та мактаб қурилади. Жорий йилда вилоят мактабларига 101 та автобус ажратилган бўлиб, 71 таси топширилди. Бугун эса қолган 30 та автобусни тақдим этамиз. 26 минг нафардан ортиқ болани ёзги дам олиш оромгоҳларига юбориш режалаштирилган. Туркистон вилоятида «Хавфсиз мактаб» лойиҳасини амалга оширамиз. Биз болаларнинг камол топиб, билим олиши учун ҳар томонлама шароитлар яратишда давом этамиз», - деди Бейсен Тажибаев.

Маросимда халқаро ва республика танловлари ғолиблари тақдирланди. 15 нафар ўқувчига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда 200 минг тенгелик сертификатлар топширилди.

Жорий йилда вилоят ўқувчилари халқаро ва республика миқёсидаги илмий лойиҳа танловлари, фан олимпиадаларида 9 та олтин, 17 та кумуш, 20 та бронза медални қўлга киритди.

Республика «Миллий мактаб лигаси» мусобақасида туркистонлик спортчилар 10 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза медални қўлга киритиб, уч йил кетма-кет умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Гала-концертда Туркистон вилоятининг туман ва шаҳарларидан сараланган энг яхши, санъаткор ва иқтидорли ўқувчилар ҳамда болалар чиқиш қилди. Байрамда иштирок этган ўқувчиларга вилоят ҳокими номидан «Qasym kitaphanasy» туркуми томонидан чоп этилган мингдан ортиқ китоб совға қилинди.

Муаллиф: Қайрат Зейнишев


Сўнгги хабарлар