Туркистон вилоятида бир аср яшаган уруш фахрийсига операция қилинди

None
None
TURKISTAN. Kazinform – 98 ёшли уруш фахрийси Қалмен Муратов Туркистон вилоят клиник шифохонасида операция қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Оқсоқолнинг оёқ суягига операция қилинган. Кекса аскар шифокорларни дуо қилиб, муваффақиятли операция учун миннатдорчилик билдирди.

«Беморнинг аҳволи барқарор. Операциядан кейин бир ярим ой давомида қўлтиқ таёқчада юради. Шундан кейин у ўзи юра олади», - дейди вилоят клиник шифохонаси ортопедия бўлими мудири Нурбол Сахов.

Оқсоқолнинг фарзандлари муваффақиятли операция қилган шифохона ходимларига миннатдорчилик билдирди.

Фахрий отахоннинг 6 ўғил ва 2 қиздан 90 дан ортиқ невара ва чеваралари бор. Ўнлаб орден ва медаллар билан тақдирланган.




Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар