Туркистон вилоятида 78 та мактаб қурилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон шаҳрида 720 ўқувчига мўлжалланган Назарбоев интеллектуал мактаби қурилиши якунланди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, айни пайтда вилоятдаги 945 та мактабда 509,7 минг нафар бола таҳсил олади. Фавқулодда ва уч сменали мактаблар муаммоларини ҳал этиш мақсадида жорий йилда Туркистон вилоятида 78 та мактаб қурилмоқда.

«Бу мамлакатдаги энг катта кўрсаткич. «Nur Ota» партиясининг Сайловолди дастурига мувофиқ, 2025 йилгача 130 та, жумладан, жорий йилда 47 та мактаб қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 42 та мактаб қурилиши якунига етказилди. Дастур доирасида ҳар йили 108 та мактаб модернизация қилинади. Бундан ташқари, таълим соҳасини чуқур йўналишда ривожлантириш мақсадида давлат-хусусий шериклик механизми асосидаги 4 та «Binom School» мактаблари қурилади», — деди вилоят раҳбари.

«Ҳозирги кунга қадар Туркистон шаҳрида 720 ўринли Назарбоев интеллектуал мактаби қурилиши якунланди. «Дарин» мактаб-интернатининг 700 ўринли ўқув биноси ва 500 ўринли ётоқхонаси қурилиши давом этмоқда», — деди ҳоким.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар