Туркистон вилоятида 52 мингдан ортиқ болалар мактаб формаси билан таъминланади

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида махсус ижтимоий ёрдам олувчи оилалардаги болаларнинг мактаб формаси учун маблағ ажратилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Вилоятда махсус ижтимоий ёрдам олувчи оилаларнинг кафолатланган ижтимоий пакети билан қамраб олинган 52 минг 660 нафар 6-18 ёшли болаларни мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш учун 1857,6 миллион тенге маблағ зарур эди. Бу масала ҳал қилинди. Бугундан бошлаб барча мактабларда ота-оналардан аризалар қабул қилинади. Ота-оналар муайян ижтимоий ёрдам олишлари тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этадилар. Шунга кўра, пулларни уларнинг махсус ҳисоб рақамларига ўтказамиз», — деди вилоят инсоний салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Динислам Болатханули.


Шунингдек, тадбиркорлар ва шаҳар аҳолисини «Мактабга йўл» акциясида фаол иштирок этишга таклиф қилди.

Бу йил Туркистон вилояти ўқувчилари тўқ кўк рангли форма ва оқ кўйлак кийишади. Шунингдек, ота-оналар маълум бир корхона ёки дўконга боғланмасдан, ўз шароитига қараб, исталган жойдан мактаб формасини олишлари мумкин.






Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар