Туркистон вилоятида 48 та мактаб қурилмоқда

None
None
TURKISTAN. Kazinform – Туркистон вилояти янги ўқув йилига жиддий тайёрланмоқда. Масофавий таълимнинг сифатли бўлишини таъминлаш мақсадида кам таъминланган оилалар фарзандларига компьютер етказиб берилмоқда, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

«Бугунги кунда Ҳукумат кам таъминланган оилаларнинг мактабда ўқийдиган фарзандларига компьютер етказиб бермоқда. Шу мақсадда 57 мингдан ортиқ компьютерлар етказиб берилади. Ушбу техник ускуналар биринчи чорак охирига қадар етказиб берилади. Компьютер ускуналари кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ва ўқитувчиларга масофавий ўқишда фойдаланиш учун вақтинча тақдим этилади», - деди вилоят ҳокими.

Унинг айтишича, вилоятдаги 838 аҳоли пунктларининг 707 таси Интернет ва мобил алоқа тизимларига эга, 131 та аҳоли пунктлари эса Интернетга уланмаган. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги «Қазақтелеком» АЖ уяли алоқа операторлари билан биргаликда 2 йиллик ривожланиш дастурини тайёрламоқда.

Шунингдек, ўқув йилига тайёргарлик жараёнида вилоятдаги барча ўқув муассасаларига керакли дарсликларнинг 100 фоиз пули тўланган ва етказиб беилган. 25 августгача барча талабалар керакли дарсликларни олишади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда вилоятда 48 та мактаб қурилиши давом этмоқда.
Сўнгги хабарлар