Туркистон вилоятида 40 мингдан ошиқ киши «Pfizer» вакцинаси билан эмланди

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилояти «Pfizer» вакцинаси билан эмланганлар сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринда туради. Вилоятда жами 40 220 киши «Pfizer» вакцинаси билан эмланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Айни пайтда вилоятда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 38 500 нафар ўсмир, 4 004 нафар ҳомиладор ва 2 989 нафар эмизикли она «Pfizer» вакцинаси билан эмланган.

Муассасаларда профилактика ишларини олиб бориш учун барча шароит яратилган. Вакцина бўйича мутахассислар махсус тайёргарликдан ўтди. Шифокорлар, шунингдек, ўсмирларни тиббий кўрикдан ўтказадилар ва контрендикациялар бўлмаса, уларни эмлайдилар.

«Pfizer» вакцинаси 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли аёллар учун ихтиёрийдир. Эмлаш фақат фуқароларнинг розилиги билан амалга оширилади. Ўсмирларни эмлаш ота-онаси ёки қонуний вакилининг розилиги билан амалга оширилади.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар