Туркистон вилоятида 34 оилага уй ҳадя қилинди

None
None
TURKISTAN. Kazinform –Туркистон вилоятида «Қамкорлық» (Ғамҳўрлик) дастури амалга оширилмоқда. Дастурнинг мақсади кам таъминланган ва эҳтиёжманд ойлаларга ҳар томонлама ёрдам беришдан иборат, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Ушбу дастурнинг координаторлари «Nur Otan» партиясининг вилоят бўлими ва вилоят ҳокимлиги ҳисобланади. Бу яхши ташаббус аҳоли томонидан юқори баҳоланди. Йил бошидан буён «Қамкорлық» дастури доирасида 1 643 оилага ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 34 оила уйли бўлди, 75 киши доимий иш билан таъминланди, ва 178 киши пуллик жамоат ишларига жалб қилинди. Уй билан таъминлашда тадбиркорлар, мамлакат фуқаролари ва мактаб битирувчилари фаол иштирок этмоқда.



Бундан ташқари, «Бақытты отбасы» («Бахтли оила») партияси лойиҳаси доирасида 1 339 оилага озиқ-овқат, кийим-кечак ва моддий ёрдам кўрсатилди.



Сўнгги хабарлар