Туркистон вилоятида 21 нафар уруш фахрийси бор

None
None
TÚRKİSTAN. Кazinform - Туркистон вилоятида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 1 миллион тенгегача, уруш қатнашчилари ва ногиронларига тенглаштирилган фуқароларга эса 100 минг тенгегача бир марталик ёрдам кўрсатилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бугунги кунда Туркистон вилоятида 21 нафар фахрий ва уруш ногирони яшайди. Шунингдек, вилоятда 5 минг 125 нафар фронт орти меҳнаткашлари бор. Уруш қатнашчилари ва ногиронларига тенглаштирилганлар сони 154 нафарни ташкил этади.

Ҳар йили Ғалаба байрами арафасида ушбу тоифадаги фахрийлар мунтазам қўллаб-қувватланади.

Қозоғистон Республикасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга тенг миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Шундай қилиб, уруш қатнашчиларига 1 (бир) миллион тенге, уруш қатнашчилари ва ногиронларига тенглаштирилган фуқароларга эса 30-100 минг тенге миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Ғалаба байрами арафасида Туркистон вилоятидаги таълим муассасалари, спорт майдонларида ватанпарварлик руҳида тарбиявий машғулотлар, учрашувлар, концертлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, жойлардаги муассасалар раҳбарлари ва фахрийлар кенгаши, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, фахрийлар ва фронт орти меҳнаткашлари раислари иштирокида тақдирланади.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар