Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -22 °С
Алматы: 2 °С

Туркистон вилоятида 170 млн кўчат ўтқазилади

9 Июнь 12:27

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021-2025 йилларда Туркистон вилоятида 110 210 гектар майдонга 170 млн дона кўчат ўтқазилади, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб.

Ҳозирги кунда «Яшил камар»нинг майдони аллақачон 13 минг гектардан ошади. Йил охирига қадар уни 20 минг гектарга етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Минтақавий алоқа хизматида бўлиб ўтган брифингда вилоят табиий ресурслар ва атроф-муҳитни тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Қайрат Абдуалиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу мақсадни амалга ошириш учун вилоят ҳокимлиги ва ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги томонидан комплекс режа қабул қилинган.

«Барчага маълумки, Давлат раҳбари ўзининг халққа Мурожаатномасида мамлакатнинг ўрмон ресурсларида 2 миллиард дарахт экиш бўйича кўрсатма берган. Ушбу вазифани бажариш учун вилоятимизда режага мувофиқ тегишли ишлар олиб борилмоқда. Келажакда ҳар йили 35-40 миллион дона кўчат ўтқазилади ва белгиланган жойга ўстирилади», - деди Қ. Абдуалиев.

Бошқарма бошлиғи Туркистон шаҳри қатъий экологик зонага тегишли эканлигини айтиб, кўчатларнинг ўсиши баъзи қийинчиликларни туғдиришини яширмади. Бироқ, ёш кўчатларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш туфайли дарахтларнинг ҳосилдорлиги 65-70 фоизга етди. Ўрмонзорлар ва ўрмонларни барпо этиш соҳасида мунтазам иш олиб бориш учун штат бирликлари ва жиҳозлари сотиб олинди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар