Валюталар курси:
    usd/kzt 425.37 eur/kzt 492.66

    rub/kzt 5.97 cny/kzt 66.15
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 14 °С
Алматы: °С

Туркистон вилоятида 15 та янги мактаб фойдаланишга топширилди

2 Сентябрь 11:15

TÚRKİSTAN. Kazinform – Янги ўқув йилида Туркистон вилоятида 15 та янги мактаб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Kazinform шаҳар ҳокимлигига таяниб хабар беради.

Йил охиригача вилоятда яна 29 та янги таълим муассасаси фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Туркистон вилоятида жами 78 та янги мактаб қурилмоқда. Уларнинг аксарияти бола сони кўп ва аҳоли зич жойлашган қишлоқларда қурилмоқда.

Янги мактаблар замонавий робототехника ва ІТ-технология хоналари билан жиҳозланган.

Янги очилган ўқув марказлари Сауран, Сариағаш, Мақтаарал, Жетисай, Байдибек, Тулкибас туманларида ва Туркистон шаҳрининг маъмурий ва ишбилармонлик марказида жойлашган. Янги ўқув йилида, Сариағаш тумани, Жибек йўли қишлоғида №58 А. Марғулан номидаги умумтаълим мактабидан ташқари 300 ўринли янги таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. 2 гектар майдонда жойлашган янги бинода спорт зали, ошхона ва устахоналар мавжуд.

Янги ўқув йилида вилоятда 50 мингдан ортиқ бола мактабга борди. Биргина Сариағаш туманида бугун 3 минг бола илк бор мактабга борди. Туманда 60 мингга яқин ўқувчи таҳсил олади.


Новости по теме