+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 454.18
RUB 5.81 CNY 57.66
Янгиликлар

Туркистон вилоятида 1270 км янги йўл қурилди

23 Январь 17:31
Баҳам кўринг:
Туркистон вилоятида 1270 км янги йўл қурилди

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида ўтган йилда 1270 км янги йўл қурилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Натижада ҳудуддаги вилоят ва туман аҳамиятига эга автомобиль йўлларнинг сифат даражаси 74,1 фоизга етказилди.

Вилоят ҳокимлиги берган маълумотларга кўра, жорий йил ушбу кўрсатгични 77,6 фоизгача етказиш кўзда тутилган. 2021 йилга бориб эса, вилоят ва туман аҳамиятига эга автомобиль йўлларнинг сифат даражаси 81,4 етказиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, вилоят аҳамиятига эга автомобиль йўллардаги 408 та кўприкнинг 28 таси таъмир талаб бўлиб турибди.




Ўтган йилда 5 та кўприк таъмирдан чиқарилган бўлса, 9 та кўприкка лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган.

Соҳа мутаҳассисларининг айтишича, жорий йилда 223 та объект ёки 869,8 км йўл таъмирланиши режа қилинган. Амалга оширилган ишларнинг катта қисми Мақтаарал, Жетисай, Келес, Шардара туманларига тегишлидир.



Муаллиф: Айнур Ақбаева



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив